Матндаги имло хатоларини текширувчи ва ёзувни лотинчадан кирилчага (ёки аксинча) ўтказувчи дастур
Дастурда қуйидаги имкониятлар мавжуд:
• кирилдан лотинга ёки аксинча ўгириш;
• хато ёзилган сўзларни аниқлаш ва тўғрисини таклиф этиш;
• киритилган матн ҳақида ҳисобот (статистика);
• фойдаланувчи луғати. Бунда соҳангизга доир атамаларни луғатга киритсангиз бўлади;
• танланган сўзнинг изоҳини кўриш (онлайн);
• таҳрирланаётган матндан нусха олиш;
• ўзбекча Ў, Қ, Ғ, Ҳ ҳарфларини клавиатурасиз ёзиш;
• матнларни овоз орқали киритиш (онлайн).
Дастурдан фойдаланиш учун дастурга киргач, таҳрирлаш ойнасига матнни киритиш кифоя. Пастки ойнада матн иккинчи алифбода кўринади.
#орфография #spellchecker #транслитератор #имло